Сизга ўтказма сўрови келиб тушди. Уни нима қилиш керак?

Сизга ўтказма сўрови келиб тушди. Уни нима қилиш керак?

Кимдир сизга Paysend хизмати орқали пул юбориш тўғрисида сўров юборгани сабабли сиз бу ерга кириб қолдингиз. Агар сиз ҳали Paysend мижози бўлмасангиз, илтимос, рўйхатдан ўтиш жараёнидан ўтинг. Агарда сизнинг ҳисобга олиш ёзувингиз бўлса, илтимос аккаунтингизга киринг.

Аккаунтингизга кирганингизда, экраннинг юқори қисмида “Сиз пул ўтказиш тўғрисида сўров қабул қилдингиз” деган ёзув пайдо бўлади. Сиз ҳар доим барча актуал сўровларни асосий экрандаги операциялар лентасининг юқори қисмида кўришингиз мумкин. Агар сиз ушбу сўровга жавоб бермоқчи бўлсангиз, устига босинг. У очилганда сиз сўровнинг барча маълумотлаини кўрасиз: миқдори, юборувчининг номи, сабаби ва амал қилиш муддати. Агар сиз уни тўлашга рози бўлсангиз, “Тўлаш” тугмасини босинг ва кўрсатмаларга амал қилинг. Сизга фақат картангиз маълумотлари керак бўлади ёки сиз аввалги ўтказмаларда ишлатилган картадан фойдаланишингиз мумкин.